Переснинг сўзларидан сўнг Роналду "Реал"ни тарк этиш фикрини қайта кўриб чиқмоқчи
21 июн 2017 10:56
Янгиликлар
Переснинг сўзларидан сўнг Роналду "Реал"ни тарк этиш фикрини қайта кўриб чиқмоқчи
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду клубини ўзгартириш қарорини қайта кўриб чиқмоқчи.
Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" президенти Флорентино Переснинг сўзларидан сўнг, Португалия терма жамоаси футболчисининг кайфияти ўзгарган. Клуб раҳбари Роналду бу ишни маоши ошиши учун қилмаганини айтган эди. Бундан ташқари, Переснинг фикрича, футболчида солиқни яшириш фикри бўлмаган.
Бундан сўнг Роналду Португалия терма жамоасидаги дўстларига, Переснинг сўзлари унга ёққанини айтган. Футболчи Перес билан суҳбатлашмагунча, якуний қарорни қабул қилмайди.
Роналду 2011-2014 йилларда 14,7 млн. евро миқдорида солиқ тўламаганликда айбланмоқда.
Фикрлар