Перес "Реал Мадрид"нинг омадсиз мавсумининг сабабини айтди

14 май 2026, 09:40
"Реал" президенти Флорентино Перес "қироллик клуби"нинг муваффақиятсиз мавсуми ҳақида гапирди.

"Қаймоқрангликлар" 2025/26 мавсумида бирорта ҳам соврин юта олмади.

Перес муаммонинг илдизи 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида деб ҳисобламоқда. Турнир 14 июндан 13 июлгача АҚШда ўтказилган, "Реал" унда ярим финалга чиққан, лекин ПСЖга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган.

"Биз клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини айблаймиз. Биз мавсумолди йиғинни тўлиқ ўтказа олмадик, ҳар уч кунда ўйин ўтказдик. Кўп жароҳатлар олдик. Бизнинг омадсиз мавсумимизга айнан ушбу мусобақа сабаб, — деди Перес El Chiringuito TV’га.

Жорий мавсумда "Реал" Ла Лигада 35-турда чемпионлик имкониятни қўлдан бой бергач, 2-ўринни эгаллади. Чемпионлар Лигасида "қироллик клуби" чорак финалда "Бавария"га (1:2, 3:4) имкониятни бой берди. Испания Кубогида 1/8 финалда "Альбасете"га (2:3) мағлуб бўлди. Суперкубок финалида эса "Барселона"га (2:3) ютқазди.

Ўхшаш янгиликлар