Месси "Олтин тўп" топшириш маросимига келмаслиги мумкин. Кейн эса барча яқинлари билан Лондонга етиб келди

Aslanov Jasurbek
26 окт 2026, 21:06
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси "Олтин тўп" топшириш маросимида иштирок этмаслиги кутилмоқда, дея хабар беради Marca нашри.

39 ёшли футболчи яқинда Испаниядаги сафаридан АҚШга қайтган ва ўз клубининг Нью-Йоркдаги ўйинида майдонга тушган эди. Кеча у Messi Cup турнирида қатнашгани сабабли, унинг Лондонга ташрифи режалаштирилмаяпти.

Шу билан бирга, Англия пойтахтига Харри Кейн етиб келгани маълум қилинди. "Бавария" ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Лондонга барча яқинлари ҳамроҳлигида келган ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтадиган "Палладиум" театри яқинига жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›