Пеп "Ман Сити"нинг 115 та қоидабузарлиги ҳақида: "Бу анча олдин бўлган эди. Ҳаракатларига қараб клубга ишонаман”

24 май 2026, 12:10
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ молиявий қоидаларини бузгани учун клубга нисбатан қўйилган 115 та айблов ҳақида гапирди.

“Қарор қабул қилинади. Мен уларга [клубга] ишонаман. Сабаби улар билан суҳбатлашганман ва уларнинг хатти-ҳаракатларига қараб ишонаман.

Ўша пайтда ходимлар, мураббийлар штаби ва аксарият ўйинчилар бу ерда бўлмаган. Бунга анча бўлган. Мен клубга ишонаман”, — деди Гвардиола.

"Шаҳарликлар"нинг молиявий қонунбузарликлари бўйича тергов 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврни қамраб олади. Гвардиола "Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›