"Ал Насср" - "Ал Васл" учрашуви бошқа муддатга кўчирилди. БАА делегацияси Саудия Арабистонига учишни хоҳламади

Aslanov Jasurbek
25 окт 2026, 18:58
Эртага ўтказилиши керак бўлган "Ал Насср" - "Ал Васл" баҳси бошқа муддатга кўчирилди.

Дастлаб ушбу беллашув 2026 йил 26 октябрь, душанба куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган “Қирол Сауд университети” стадионида ўтказилиши режалаштирилган эди.

Норасмий маълумотларга кўра, "Ал Васл" клубининг баъзи легионер футболчилари сафарга чиқишдан бош тортган. Клуб буни расман парвоз билан боғлиқ муаммолар деб асослаган ҳолда ОФКга ўйинни кўчириш илтимоси билан мурожаат қилган

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›