

10 май куни эрталаб немис мураббийининг отаси вафот этганди.
"Барселона" Ла Лиганинг 35-турида "Реал"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни муддатидан олдин қўлга киритди.
"Бу ерда, "Эл Класико"да ғалаба қозонишни хоҳлагандик ва бу тарихда қолади. Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик. Бунақаси тарихда кузатилмаганди. Бу жуда гўзал. Энди оиламиз ва мухлислар билан нишонлаш вақти келди, чунки бу ҳар куни ҳам содир бўлавермайди.
Биз буни (ғалабани) Флик учун ва унга ҳамдарлик маъносида қилишни жуда хоҳлагандик. Бу ғалаба унинг отасига ҳам бағишланади", – деди Педри.



