

- Ўтган мавсумда уларни 4 марта мағлуб этиб, нималарга қодир эканлигимизни кўрсатгандик. Олдимизда бизни янги ўйин кутиб турибди. Улар бизни мағлуб этишмоқчи, лекин биз ўз даражамизда қолишимиз ва ўз ўйинимизга ишонишимиз керак.
- "Сантьяго Бернабеу"да ўйнайсиз. Босим ҳис қиляпсизми?
- Класикони бутун дунё томоша қилади, бу дунёнинг энг муҳим учрашувларидан бири. Лекин шунда ҳам мен босим ҳис қилмаяпман. "Бернабеу"да ўзгача атмосфера ҳукмрон бўлади. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам у ерда ўйнаш ёқимли, - деди Кубарси.
"Реал" - "Барселона" учрашуви 26 октябрь куни соат 20:15да старт олади.
26 окт 2025, 20:15Real Madrid — FC Barcelona
2 – 1Тугади




