

Бу ҳақда футбол инсайдери Мигель Серрано ёзмоқда.
Журналистнинг сўзларига кўра, "қаймоқлилар" Олисе билан 6 йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Шартнома шартларига кўра, францияликнинг клубдаги бошланғич маоши йилига 10 миллион еврони ташкил этади. Шартнома якунига кўра, маош йилига 20 миллион еврога ошади.
Олисе 2024 йилда "Кристал Пэлас"дан "Бавария"га ўтганди. Футболчи ўтган мавсум клуб сафида 52 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 27 та голли узатмани амалга оширди.



