Париж маъмурий суди Франциянинг номдор жамоасини профессионал мақомидан маҳрум этиш қарорини тасдиқлади

22 авг 2026, 07:50
Франциянинг олти карра чемпиони "Бордо" профессионал футболдаги ўрнини бутунлай йўқотди.

Париж маъмурий суди клубнинг шикоятини рад этди ва Франция футбол федерациясининг (FFF) уни миллий чемпионатлардан чиқариб ташлаш ҳақидаги қарорини тасдиқлади. Бу ҳақда "RMC Sport" хабар бермоқда.

Аввалроқ, июнь ойи охирида Молиявий назорат миллий дирекцияси (DNCG) жамоани 2026/27 йилги мавсум учун миллий турнирларда иштирок этишдан четлаштирган эди. Бунинг олдини олиш учун "Бордо" 30 июнга қадар ўз бюджетига яна 9 миллион евро топиши ва киритиши керак эди. Шунга қарамай, амалдаги эгаси Жерар Лопес ҳам, янги инвесторлар ҳам белгиланган муддатда молиявий кафолатлар тақдим эта олишмади.

Эндиликда клуб олтинчи дивизионга туширилди ва расман ҳаваскорлик мақомини олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport