Парагвай терма жамоаси бош мураббийи Рамон Диас жамоанинг Америка Кубогидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг истеъфога чиқди.
Аргентиналик мутахассис 2014 йилдан жамоани қабул қилиб олган эди. Парагвай терма жамоаси Америка Кубоги-2016нинг "А" гуруҳида сўнгги ўринни банд этди.