

"Бугун бутун мамлакат байрам қилмоқда. Миллий терма жамоанинг ғалабасини нишонламоқда, бу ғалаба бизнинг ўзлигимизнинг асл моҳиятини: ҳеч қачон таслим бўлмайдиган халқнинг жанговор руҳи, ишончи ва кучини акс эттиради.
Миллионлаб парагвайликларни яна бир байроқ остида бирлаштирганинг ва бизга шундай чексиз қувонч бахш этганинг учун раҳмат. Олға, Парагвай!" — деб ёзди президент ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида ва мамлакатда 30 июнь куни дам олиш куни деб эълон қилингани ҳақидаги ҳужжатни илова қилди.
Парагвай терма жамоаси 1/8 финал босқичида Франция — Швеция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.



