Нидерландия — футбол тарихида бирор марта мағлуб бўлмай, кетма-кет тўрт марта ЖЧдан чиқиб кетган илк терма жамоа

30 июн 2026, 09:40
Бугун Нидерландия 1/16 финалда Марокашга пенальтилар сериясида имкониятни бой беришди.

Сўнгги 20 йил ичида Нидерландия жаҳон чемпионатларида асосий вақтда бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган — на гуруҳ босқичида, на плей-оффда: Нидерландия ҳар сафар қўшимча бўлимларда ёки пенальтилар сериясида мусобақани тарк этишмоқда.

ЖЧ-2010 — қўшимча бўлимларда Испанияга ютқазишган

ЖЧ-2014 — пенальтилар сериясида Аргентинага ютқазишган

ЖЧ-2022 — пенальтилар сериясида Аргентинага ютқазишган

ЖЧ-2026 — пенальтилар сериясида Марокашга ютқазишган

Нидерландия сўнгги бор жаҳон чемпионатларида асосий вақтда 2006 йилда Португалияга имкониятни бой берган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: @pervsport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›