

Болалигимдан Жаҳон чемпионати майдонига чиқишни орзу қилардим. Бугун эса бу орзуим ушалди.
Буни сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ҳиссиётлар.
Натижа биз кутгандек бўлмади ва бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин эди. Аммо бу йўл менга унутилмас хотиралар, бебаҳо тажриба ва янада кучлироқ бўлиш имконини берди.
Энг муҳими, Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Жаҳон чемпионатида ҳимоя қилиш мен учун улкан фахр ва масъулият бўлди.
Йўлимиз давомида мени ва бизнинг Миллий жамоамизни қўллаб-қувватлаган барчага чин дилдан раҳмат.
Йўлимиз давом этади.



