Ўзбекистонлик мухлиса "Мисс Амкар-2016" танлови ғолиби бўлди
19 июн 2016 14:17
Янгиликлар
Ўзбекистонлик мухлиса "Мисс Амкар-2016" танлови ғолиби бўлди
17 июнь куни Пермда анъанавий "Мисс Амкар" ("Амкар маликаси") танлови бўлиб ўтди.
Ушбу танловда "Амкар" футбол клубининг энг гўзал, фаол ва содиқ мухлисалари иштирок этишлари мумкин бўлди.
Танлов давомида иштирокчилар ижодий чиқишларини (куйлаш, рақсга тушиш) намойиш этиш, "Амкар" клуби тарихи ҳақидаги саволларга жавоб бериш каби шартларни бажардилар.
Танлов якунларига кўра Ўзбекистонда туғилган 22 ёшли Кристина Емельянова ғолибликни қўлга киритди. Ундан кейинги ўринларни эса Анастасия Шумилова ва Таина Летецкаялар эгаллашди.

Эндиликда ғолиба "Мисс РПФЛ" танловида "Амкар" номидан иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар