Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади

Sherzod Nurmatov
29 дек 2026
Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.

"Ўзбекистон МТЖ Жаҳон чемпионатига май ойи бошидан тайёргарликни бошлаши муносабати билан 2026 йилги Суперлига тақвимини тузиш ПФЛ учун яхшигина бош оғриқ бўлмоқда. 

Мендаги маълумотларга кўра, Суперлига 27 февраль куни старт олади ва 3 декабрь куни тугайди. 

Плей-офф ўйинларининг энг охиргиси 12 декабрь куни бўлиб ўтади. 

Апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй". Клублар бу ойда 6 та тур ўтказади. Жазирама июлнинг сўнгги 10 кунлигига ҳам иккита тур белгиланган. 

Барчаси Ўзбекистон МТЖнинг мундиалга муносиб тайёргарлик кўриши ва у ерда яхши иштирок этиши учун", – дейилади хабарда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia