Ўзбекистонлик ФИФА назоратчиси Владислав Цейтлин Вьетнам – Индонезия ўйинида ишлайди
07 июн 2021 15:59
Янгиликлар
Ўзбекистонлик ФИФА назоратчиси Владислав Цейтлин Вьетнам – Индонезия ўйинида ишлайди
Хабарингиз бор, ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамлар ЖЧ-2022 саралаш босқичининг муҳим учрашувларида фаолият олиб бориш учун ОФК томонидан чақирув олган эди.
Хусусан, ФИФА назоратчиси Владислав Цейтлин БАА мезбонлик қиладиган «G» гуруҳи баҳсларида ишлаш учун таклиф этилган.
Ўзбекистонлик мутахассис бугун бўлиб ўтадиган Вьетнам – Индонезия учрашувига ҳакамлар назоратчиси этиб тайинланди.
Учрашув Дубай шаҳридаги “Ал Мактум” стадионида юртимиз вақти билан соат 21.45 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар