

"Зиммамиздаги масъулият беқиёс даражада улкан эканлигини яхши англаймиз. Бироқ вазият тақозо этган даражада, яъни муносиб тарзда Жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёрмиз ва бунга қатъий аҳд қилганмиз. Мундиал осон бўлмаслиги аниқ. Гуруҳимиз жуда мураккаб, аммо жамоа, мураббийлар штаби ва футболчиларнинг биргаликдаги меҳнати билан, албатта, ижобий натижага эришишимизга ишончимиз комил. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига йўл олди, чунки бунга ҳақли эди. Сабаби – бу мамлакат ёшлар билан ишлаш тизимини жуда аъло даражада йўлга қўйган. Улар бундан кейин янада яхшироқ натижалар кўрсатишига ишонаман", деди 54 ёшли мутахассис.



