Луис Диас: "Ўзбекистонга қарши ўйинни интиқлик билан кутяпмиз"

Aslanov Jasurbek
3 июн 2026, 19:42
Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Луис Диас Жаҳон чемпионати бошланишини сабрсизлик билан кутаётганини айтди.

"Жаҳон чемпионати стартини интиқлик билан кутяпмиз. Вақт жуда тез ўтиб кетади, шунинг учун жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳолатда бўлиш, шунингдек, дам олиш керак – бу энг муҳими.

АҚШда ўзимизни уйда ўйнаётгандек ҳис қиламиз. Шунинг учун бундан фойдаланишимиз ва мураббийнинг режасига мувофиқ, ўйиндан ўйинга қадамба-қадам ҳаракат қилишимиз керак, чунки Жаҳон чемпионатининг асосий моҳияти – ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор қаратиш, қолганини эса вақт кўрсатади", деди 29 ёшли "Бавария" ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, Колумбия мундиалдаги илк ўйинини Ўзбекистонга қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://fcf.com.co/