Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби маълум

Aslanov Jasurbek
7 сен 2026, 20:09
Равшан Ҳайдаров Японияда ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз мусобақанинг "C" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Филиппин, Кувайт ва Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Турнирдаги илк учрашув 15 сентябрь куни Филиппинга қарши бўлиб ўтади.

Кенгайтирилган рўйхатдан Муҳаммадбобур Каримов ("Пахтакор"), Беҳруз Шукруллаев ("Сурхон") ва Бунёд Раҳимов ("Олимпик МобиУз") тушиб қолишди.

Дарвозабонлар:

  • Самандар Муродбоев ("Насаф")

  • Максим Муркаев ("Пахтакор")

  • Умар Рустамов ("Олимпик Мобиуз")

Ҳимоячилар:

  • Ғиёсжон Ризақулов ("Қизилқум")

  • Дилшод Муртазоев ("Насаф")

  • Қувончбек Хушвақтов ("Насаф")

  • Дилшод Абдуллаев ("Пахтакор")

  • Диёрбек Абдуназаров ("Насаф")

  • Рўзибой Файзуллаев ("Олимпик Мобиуз")

  • Саидхон Ҳамидов ("Олимпик Мобиуз")

Ярим ҳимоячилар:

  • Равшан Ҳайруллаев ("Бухоро")

  • Муҳаммедали Реимов ("Локомотив")

  • Саидумархон Саиднуруллаев ("Металлург")

  • Сардор Баҳромов ("Насаф")

  • Оллоберган Каримов ("Сўғдиёна")

  • Азизбек Тўлқинбеков ("Бунёдкор")

  • Ойбек Ўрмонжонов ("Динамо")

  • Асилбек Жумаев ("Нефтчи")

  • Муҳаммадали Ўринбоев ("Антверпен", Бельгия)

Ҳужумчилар:

  • Шодиёр Шодибоев ("Локомотив")

  • Фирдавс Абдураҳмонов ("Динамо")

  • Нурлан Ибраимов ("Локомотив")

  • Амирбек Саидов ("Сўғдиёна")

photo_2026-09-07_16-11-09.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›