Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойдаги дастлабки машғулотни ўтказди
13 окт 2017 21:14
Янгиликлар
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойдаги дастлабки машғулотни ўтказди
Бахром Норсафаров бошчилигидаги футболчи қизлар Хитойдаги дастлабки машғулотни ўтказишди.
Машғулотни енгил машқлар билан бошлаган терма жамоа аъзолари кейин тўп билан ишлашга асосий эътиборни қаратишди.
Футболчи қизлар машғулотини синчковлик билан кузатиб борган мураббийлар штаби вакиллари зарур ҳолларда уларга тегишли кўрсатмалар бериб туришди. Чигалёзди машғулотларидан сўнг навбат ўйиндаги турли вазиятларни юзага келтириш ва ушбу вазиятларда қандай ҳаракатланишни таҳлил қилишга келди.
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров тактик йўналиш бўйича шогирдларига муҳим маслаҳатлар берди ва уларни амалга оширишда хатога йўл қўймасликни назорат қилиб турди.
Қизиқарли ва кўтаринки кайфиятда ўтган машғулот жараёни деярли икки соатга яқин давом этди.
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги илк учрашувини 15 октябрь куни Хитой терма жамоасига қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар