

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Тошкент клуби билан янги шартномага имзо чекди
"Шерлар" ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов билан келишувни 2027 йил охирига қадар узайтиришди. 2018 йилдан буён асосий жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчининг кўрсаткичлари таҳсинга лойиқ:
Суперлига статистикаси: 166 та ўйин ва 8 та гол.
Умумий иштирок: Барча мусобақаларда 234 та учрашув ва 11 та гол.
Ютуқлари: 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби, 2 карра Суперкубок ва бир бор Лига Кубоги ғолиби.




