UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   13 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  3 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  1 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  17 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  10 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  9 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0

Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ? Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?

Муҳим мавзу таҳлили.

ЎФАнинг эркаклар футболидаги терма жамоалари сони 7 та бўлиб илк маротаба барча терма жамоалар бир вақтда йиғин ўтказадиган ҳолатга дуч келди. Мазкур 10 кунликда деярли барча ёшдаги терма жамоаларимиз жам бўлдилар. Шу ерда менда Ўзбекистон Суперлигаси ва ПРО Лигасида иштирок этувчи жамоаларининг терма жамоаларга қўшаётган хиссаси ҳақида мақола тайёрлаш ғояси туғилди.


Рўйхат октябрь ойидаги машғулот ўйинларидан келиб чиқиб шакллантирилганини ҳам ҳисобга оласиз. Бошқа ойлардаги номлар сўнгги рўйхатда бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб ўтаман. 


Рўйхатимизнинг биринчи поғонасида "Пахтакор" жой олди. Четдан қараган киши учун сўнгги икки йилдаги натижалари туфайли "Пахтакор"нинг иши яхши эмас. Аммо жадвал пойтахтликлар охирги йилларда қандай сифатли ишлаганини кўрсатиб турибди. МТЖни ҳисобга олмаганда турли терма жамоаларда 24 нафар футболчи бор, аслида учинчи ўринда турган "MobiUz"даги 2005 йилда таваллуд топган футболчиларнинг ярми ижара асосида "Пахтакор"дан кетган ўйинчилар. Шу боис жамоанинг ОТЖ рўйхатида фақатгина бир футболчини кўришингиз мумкин. 



Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбон бўлиши ортидан, Жаҳонгир Ортиқхўжаевни "Пахтакор" академияга берадиган эътибори икки карра ошишига ишонамиз.


Ортиқхўжаевнинг ёшартириш сиёсати ортидан академия мураббийлари ва селекциясига эътибор ошгани, рўйхатдаги футболчилар сонига ижобий таъсир қилган. Лекин қилиниши керак бўлган ишлар ҳам йўқ эмас. 2010 ва 2011 йилда таваллуд топган футболчилар терма жамоаларда бошқа йилларга қараганда сезиларли кам. Бунинг асосий сабаби жамоани Чилонзордаги инфраструктураси туфайли. 


Рейтингимизнинг иккинчи поғонасида "Бунёдкор" жой олган. Улар узоқ йиллар давомида шу ўринда турган "Насаф"ни академияга бўлган муносабатларини ўзгартириш ортидан қувиб ўта олдилар. "Пахтакор"дан фарқли равишда "қалдирғочлар"нинг кичик ёш тоифаларидаги мураббийлари анча сифатли фаолият олиб бордилар. "Бунёдкор" базаси ҳар қандай яхши иш учун тўлиқ имкониятларга эга инфраструктура эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Академиянинг ўзи учун 3 та сунъий 1 та табиий майдон, зал, бассейн ва тренажер зали яна 200 нафарга мўлжалланган замонавий ётоқхонаси борлиги, кўплаб истеъдодларни кашф қилиш учун пойдевор.



Миразиз Мирзаҳмедов бежизга "Бунёдкор" мураббийи сифатида 2011 йилда таваллуд топган терма жамоамизга бош мураббий бўлмади. Сўнгги 3 йил давомида у ёш "қалдирғочлар"ни Ўзбекистондаги энг кучли жамоага айлантира олди. 


Ҳамробековни Эронга йўл олиши ортидан (аслида у ҳам яқинда жамоага келган эди) МТЖ рўйхатида "Бунёдкор"дан ҳеч ким қолмади. Сўнгги йилларда чемпионлик пойгасидан четда қолаётган жамоанинг сафидаги жамоага бугун терма жамоа четдан қараётганлиги факт. Ўзбекистон U-14 терма жамоасида эса рекорд даражада, 8 нафар футболчини кўришимиз мумкин. Мақола ёзиш жараёнида суриштириб билдимки, 2011 йиллар терма жамоаси бош мураббийи аллақачон Ўзбекистондаги энг яхши футболчиларни селекция қилишга улгурган. Шунинг учун ҳам бу ёшдаги терма жамоада "Бунёдкор"дан яхши ўйинчилар анча кўп экан. 


Учинчи ўринда "MobiUz" тургани билан, уларнинг жуда кўплаб футболчилари аслида ижара асосида ПРО Лига жамоасида тўп тепаётганини биламиз. Олимпиада ўйинлари учун тузилган жамоада, табиийки ОТЖ футболчилари кўпроқ. Бу жамоа келаси мавсум Суперлигага чиқа олмаса футболчилар билан нима бўлишини билмаймиз. Шунинг учун бу клуб ҳақида йил охиригача ёзмай турамиз, қолганини вақт кўрсатади.


Куни кеча Зафар Холмуродовни "Насаф" U-21 жамоасидаги натижалари ортга кетиб қолганлиги учун ўз вазифасидан озод этилганлиги ҳақидаги хабар чиқди. Аслида муаммо Холмуродовдами деган савол бор. Чунки сўнгги йилларда "Насаф" академиясининг сифати кескин тушиб кетган. Биз авваллари ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоаларнинг етакчилари "Насаф" футболчилари эканлигига ўрганиб қолган эдик. Ҳозир эса "Насаф" бу сифати билан мақтана олмайди. ОТЖ дан тортиб, энг кичик ёш тоифасидаги терма жамоалар рўйхатида айнан мана шу йиғинда бироз ўйинчи кўпайганини кўрдим. Аввалгиларида анча кам бўлган ва бу чақирилганлар ҳам терма жамоаларнинг етакчилари эмас. Табиийки бундай паллада U-21нинг натижаси ҳам ортга кетади. Чунки унга футболчи тарбиялаб берадиган базада сифат бўлмаса, катта жамоада ҳам унум бўлмайди. 



"Насаф" муаммони тубдан ҳал қилгани маъқулдек. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди.


Агар "Насаф" мазкур ҳолатларга адекват баҳо бериб вазиятни ўнгламаса, якунда "Машъал"нинг куни бошига тушмаслигига ҳеч ким кафил бўлмайди. "Машъал" бир пайтлар юлдузлар фабрикасига айланган, "Бунёдкор", "Машъал", "Пахтакор" 1995-1996 йилларни яхши етиштириб берганди. Кейин эстафета "Насаф"га ўтди. Эндиликда бу ҳам бой берилмоқда, бунинг сабаби рақобат яна катта саҳнага чиқяпти. "Бунёдкор" инфратузилмасини яхши қилиб олиб академияга урғу берди. "Пахтакор" одатдагидек ўз ишини қилиб келади. "Локомотив" академиясини тизмли равишда ривожлантиришга бел боғлаган. Эндиликда Қашқадарё клублари академиялари кўпчилик билан куч синашишларига тўғри келади.


Яхши ўсишга "Локомотив" ва "Сурхон" жамоалари эришди. Тўғри, улар бугун тепадаги гигантлар натижасини қайд этмаяптилар. Бу икки жамоанинг аввалги йиллардаги натижаларига таққослайдиган бўлсак ўсишни кўрамиз. Ўсиш бу ҳар доим ортга қадам ташлашдан яхши. Қолаверса, "Локомотив" футбол мактаби учун стадион  қургани ва вилоятдан келадиган истеъдод эгаларига  ётоқхона ажратгани ҳам уларнинг ишига ижобий таъсир қилди. Қолаверса, болалар футболида ўз ўрнига эга Дилшод Нуралиев ҳам олдинга силжиш бўла олди деб айтган бўлардим.


"Нефтчи"даги бугунги вазият туфайли МТЖда футболчилар пайдо бўлди. U-17 жамоасига жалб қилинган футболчилар ҳам яқинда келдилар. Жадвалдаги 5 нафар футболчи билан алданиш керак эмас. Яқинда сайтимизда жамоа академиясига қабул бошлангани ҳақида хабар чиқди. Кеч бўлсада иш бошланди. Афсуски анча йил клуб вақтини бекор ўтказганини жадвал орқали кўришимиз мумкин. 


Водийнинг яна икки жамоаси "Навбаҳор" ва "Андижон"нинг ҳам ишлари яхши эмас. Бундан ташқари охирги йилларда ЎФАнинг ташаббуси билан худудий футбол академиялари жонланди. Бу академияларнинг жамоалари Биринчи лигада иштирок этмоқда. Кичик ёш тоифасидаги терма жамоаларда "Жиззах ФА", "Тошкент ФА", "Сирдарё ФА", "Дўстлик", "Оқтепа" жамоаларидан ҳам селекция қилинган. Лекин уларга "Пахтакор", "Бунёдкор"га етиб олиш учун анча вақт ва меҳнат керак бўлади. Кўпчиликда савол туғилади, нима учун мураббийлар фақат "Пахтакор", "Бунёдкор"дан футболчи олади? Бу ерда ҳамма гап селекцияда, ўша клуб мураббийи, селекционери вилоятларни кезиб энг яхшиларини олиб келган, бу ерда улар янада яхшироқ шароитда тайёргарликдан ўтган ва сараланиб терма жамоага етиб келган. "Пахтакор" бир неча йиллар олдин 2001 йилларни бой бергач яна тўғри йўлга қайтди. Футболда муҳими сифат, сифат бўлса натижа табиий равишда сув юзига қалқиб чиқади. Сўнгги йилларда "Қизилқум" ва "Динамо"да ҳам U-21 жамаоаларида ўсиш кузатилди, навоийликлар ёшлар сиёсатини яхши йўлга қўйиб олса Остон Ўрунов, Жасур Жалолиддиновлар, Николаев, Шишеловлар яна шу ердан чиқиб келади. 


Қисқаси, давлат бюджетидан фойдаланадиган жамоаларнинг қайси биридан Ўзбекистонга фойда тегяпти, қайси биридан йўқ саволига қуйидаги жадвал жавоб бўла олади деб ўйлайман.



Эътибор қиласангиз кичик ёш тоифадаги терма жамоаларда ҳам легионерлар пайдо бўла бошлаяпти. Албатта бу ёшлар футболидаги ўсиш билан боғлиқ. Фақат ФИФА қонунларига кўра 18 га тўлмаган футболчини бошқа давлатда ўйнай олмаслиги, биздаги легионерлар сонига таъсир ўтказмай қолмайди. Шунда ҳам, қатор ҳужжатларни тўплаган ҳолда, узоқ вақт кетказиб қонуний йўл билан лицензия олаётганлар ҳам бор. Улардан бири Хайрулла Эргашев бўлиб, 2008 йилда таваллуд топган плеймекер. Айни пайтда футболчимиз Германиянинг "Рот Вайс" жамоасининг асосий таркиб футболчиси. 2011 йилда эса Фирдавс Тўхтабоев. Туркиядаги бу футболчимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борган "Фатих Карагумрюк" жамоасининг U-15 жамоасида вингер амплуасида тўп тепади. Бу рўйхатдан ўрин олмаган футболчилар ичида "Падербон" академиясининг асосий футболчиси, 2010 йилда туғилган Ислом Абдурахмонов ҳам бор. У U-16 Бундеслиганинг асосий таркиб футболчиси. ОТЖдаги Муҳаммадали Ўрибоевни ҳаммангиз яхши биласиз. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

+6   
12 окт 15:17:20
nerazzuri
Navbahor2018 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вилоятлардаги академиядаги талантлик болларни пахтакор ва бунёдкор академиядагилар олиб кетавергандан кейин вилоятдларда талантлар кам колябтида. Тахлилни бошкача килинг термада уйнаётган боллар кайси вилоятданлигини тахлил килинг. Ёш йигитларни термада уйнайсан бизда имконият куп деб тошкентга олиб кетишябтида. Утган йилги U-16 Зборнийда Исмоилов тренерлигида (арабларни ютган уйинда) навбахор академиядан 3 та бола асосийда уйнаган. Капитан каманда хатто навбахор академия тарбияланувчиси булган. Балки хозирги кунда уша 3 та болани пахтакор олиб кетгандир. Хулосам шуки сиз махтаётган пойтахт академиялари купол килиб айтганда вилоятлардаги талантли болларни угирлаб олиб кетяптида кейин бизни академиямиз тарбияланувчиси деб махтанишяпти.
Тошкентда камфорт ва Пул бор хамма жавоб шунда ука , Бир вактлар Одил Ахмедов хам Навбахор академисига Дадаси билан борганда рахбарият Яхшига Пул сураган экан , Яхщи хам Одил Пахтакорга келган Булмаса Наманган - Тошкент Такси килиб юрган буларди ёки Рассияда бирор стройкада буларди , Ха айтганча Навбахорда болалар мураббий ойлиги турт миллон сум экан бу хам пластика булиб тулайди , А Пахтакорда эса ун беш миллион дан бошланади да , фарк бор а.
+5   
12 окт 13:44:18
Dilmurod Karimov
Navbahor2018 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вилоятлардаги академиядаги талантлик болларни пахтакор ва бунёдкор академиядагилар олиб кетавергандан кейин вилоятдларда талантлар кам колябтида. Тахлилни бошкача килинг термада уйнаётган боллар кайси вилоятданлигини тахлил килинг. Ёш йигитларни термада уйнайсан бизда имконият куп деб тошкентга олиб кетишябтида. Утган йилги U-16 Зборнийда Исмоилов тренерлигида (арабларни ютган уйинда) навбахор академиядан 3 та бола асосийда уйнаган. Капитан каманда хатто навбахор академия тарбияланувчиси булган. Балки хозирги кунда уша 3 та болани пахтакор олиб кетгандир. Хулосам шуки сиз махтаётган пойтахт академиялари купол килиб айтганда вилоятлардаги талантли болларни угирлаб олиб кетяптида кейин бизни академиямиз тарбияланувчиси деб махтанишяпти.
Aka, o'sha bollar o'zini viloyatida qolsa, Toshkentda rivojlanganday o'sa oladimi? Masala qaysi viloyatdan ekanligida emas, balki qayerning tizimi yaxshi ishlayotganligida.

Poytaxtga ko'proq e'tibor beriladi-da deyish boshsqa masala. Bu e'tirozni farzandini o'sishini xohlayotgan ota-onaga emaals, futbolimiz tepasida turganlarga beriladigan savol.

Oxirgi savol: Imkoniyatingiz bo'lsa, farzandingizni viloyatda qoldirasizmi yoki poytaxtga olob kelasizmi?
+5   
12 окт 11:50:49
Zohidjon Usarov
Хамма пул Тошкентга окиб боряпти пул бор жойда хамма нарса ривожланаверади.
+5   
12 окт 11:39:36
Ўзбек футболининг муҳлиси
Ҳа энди 2000-йиллардан бошлаб Терма жамоа ўзаги Пахтакор орқали шакллантирилгандан кейин Пахтакор биринчи ўринда бўлади-да!
+3   
12 окт 14:34:16
Тохир Гайибов
Э, сан факат пахтакорни мактайдиган мавзуларни ахтаракансанда,махаллийчиликни таргиб килма, у командадан куп,бундан кам деб. МТЖга келгандан кейин командасиниям,вилоятиниям унутиб,хамма битта байрок остида бирлашади,тушундингми,абдидазиз?
+3   
12 окт 12:36:43
Navbahor2018
Вилоятлардаги академиядаги талантлик болларни пахтакор ва бунёдкор академиядагилар олиб кетавергандан кейин вилоятдларда талантлар кам колябтида. Тахлилни бошкача килинг термада уйнаётган боллар кайси вилоятданлигини тахлил килинг. Ёш йигитларни термада уйнайсан бизда имконият куп деб тошкентга олиб кетишябтида. Утган йилги U-16 Зборнийда Исмоилов тренерлигида (арабларни ютган уйинда) навбахор академиядан 3 та бола асосийда уйнаган. Капитан каманда хатто навбахор академия тарбияланувчиси булган. Балки хозирги кунда уша 3 та болани пахтакор олиб кетгандир. Хулосам шуки сиз махтаётган пойтахт академиялари купол килиб айтганда вилоятлардаги талантли болларни угирлаб олиб кетяптида кейин бизни академиямиз тарбияланувчиси деб махтанишяпти.
+2   
12 окт 18:03:14
Muxammadali Botirov
Germaniyada 2 yoshlarimiz bir ekan agar Ular uz urnilarinini topib ketsa Ana unda kelajakda Uzbek futboli yanada usadi
+2   
12 окт 11:44:44
Мирзохид Мадаминов
Насафда манимча 3 тамас 5та мтжда бор уйинчиси.
нематов
насруллаев
Эшмуродов
Давронов
Норчаев
+2   
12 окт 11:30:20
Bekzod Sharipov
Ajoyib tahlilit maqola bo'libdi. Rahmat.
+1   
13 окт 06:20:42
Otabek Ravshanovich
Negativla hayotga kulib boqlarin,yureni kengroq qillarin,bu oddiy tahliliy maqola, betta kimdir zoʻr kimdur zoʻrmas diyilmagan, Shahar bn viloyatla kesimida MTJ, OTJ va U lada oʻynavotkan oʻyinçila toʻgʻrisida malumot berilgan, mahalliyçili balo battar diyishga arzimidi, Vatanimiz aniq Oʻzbekiston boshqa gapla ortiqça
+1   
13 окт 06:12:23
Sherzodjon Abdullayev
Navbahor2018 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вилоятлардаги академиядаги талантлик болларни пахтакор ва бунёдкор академиядагилар олиб кетавергандан кейин вилоятдларда талантлар кам колябтида. Тахлилни бошкача килинг термада уйнаётган боллар кайси вилоятданлигини тахлил килинг. Ёш йигитларни термада уйнайсан бизда имконият куп деб тошкентга олиб кетишябтида. Утган йилги U-16 Зборнийда Исмоилов тренерлигида (арабларни ютган уйинда) навбахор академиядан 3 та бола асосийда уйнаган. Капитан каманда хатто навбахор академия тарбияланувчиси булган. Балки хозирги кунда уша 3 та болани пахтакор олиб кетгандир. Хулосам шуки сиз махтаётган пойтахт академиялари купол килиб айтганда вилоятлардаги талантли болларни угирлаб олиб кетяптида кейин бизни академиямиз тарбияланувчиси деб махтанишяпти.
Уша вилоятдан келган болалар бекорга келмагандур пойтахт жамоаларига кейин кайси вилоятдан экани мухим эмас кайси футбол академияси уша болачани тарбиялангани мухим энди худойим шуни раво курган экан бундаги хикмат уша болани термагача келиб танилгани булса ажаб эмас
+1   
12 окт 16:23:20
nerazzuri
Haqiqat-2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Одил Локомотивга келган Навбахордан. Буни купчилик унутиб куяди негадир...
Буни биламиз лекин локода деарли йук хисоби шунга гапни чузиб утирмадимта.
+1   
12 окт 12:07:24
Sayfuddinovich86
2 yildan beri o'rtamiyonalar orasida yurgan komandadan 9ta!!! futbolchi chaqirilgani, termaning oldingi murabbiyi qayerda ishlamoqchi ekanligini ko'satadi.
   
14 окт 18:36:17
Хабибулла 1984
Dilmurod Karimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aka, o'sha bollar o'zini viloyatida qolsa, Toshkentda rivojlanganday o'sa oladimi? Masala qaysi viloyatdan ekanligida emas, balki qayerning tizimi yaxshi ishlayotganligida. Poytaxtga ko'proq e'tibor beriladi-da deyish boshsqa masala. Bu e'tirozni farzandini o'sishini xohlayotgan ota-onaga emaals, futbolimiz tepasida turganlarga beriladigan savol. Oxirgi savol: Imkoniyatingiz bo'lsa, farzandingizni viloyatda qoldirasizmi yoki poytaxtga olob kelasizmi?
Агар уша бола вилоятда колса ишонинг усмайди. Тошкентда болаларнинг ривожланишида факат клуб эмас балким ота оналарнинг хам урни катта. Яни индивидуал шугулланиш. Витаминизация ва бошкалар. Бола 14 ёшга кирдими у сифатли футболчи булиши учун енгил атлетика буйича алохида тренер билан техникани ошириш учун алохида тренер билан ишлаши керак. Ва айнан Тошкентда шу ишлар тугри йулга куйилган. Минг тугма таланти булмасин мехнат килмаса бугунги кун талабига жавоб бериши кийин. Этмокчиманки агар бола вилоятда колса Тошкентдагичалик усмаслиги аник. Пахтакор ва Бунедкор нафакат болалар ьуйича селекция килади балким тренерлар буйича хам селекция ишлари яхши. Агар бодангиз топ даражада уйнашини хохласангиз албатта яхши академияга беришингиз ва яхшигина инвестиция килишингизга тугри келади.
   
12 окт 21:46:10
Vatanparvar
ОдилЖуниор колиб кетмадими? Балким келажакда хаммасидан утиб кетар.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика