Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади
02 дек 2025 20:10
Янгиликлар
Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади
5 декабрь куни АҚШда ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Championat.asia сайтига маълум бўлишича, Ўзбекистон делегацияси бугун тунда АҚШга учади.
Делегация таркибида ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро ва унинг ёрдамчилари бўлади. Бундан ташқари, медиа, маркетинг, хавфсизлик, транспорт бўйича семинарларда қатнашувчи ходимлар ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими 5 декабрь санасида Вашингтонда жойлашган Жон Кеннеди номидаги ижрочилик санъати мемориал марказида маҳаллий вақт билан 12:00 да, Тошкент вақти билан эса соат 22:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар