

Ўзбекистон U-17 термаси ва "Аҳмедов ФК" жамоаси футболчиси Сайфиддин Содиқовга Португалиянинг "Брага" клуби қизиқиб қолган. Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи айни дамда Португалия клубида кўрикдан ўтиш учун виза олишни кутмоқда.
Маълумот учун, Сайфиддин Содиқов ушбу мавсумни "Аҳмедов ФК" жамоаси билан Биринчи лигада ўтказди.



