Ўзбекистон кубоги. "Гулистон" "Сурхон"ни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди!

Narzulla Saydullayev
29 авг 2026, 19:50
Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Сурхон" - "Гулистон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

"Сурхон" - "Гулистон" 0:1

29 август 2026 йил. Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси, 18:00

Ҳакамлар: Умиджон Раҳимжонов, Ислом Носиров, Отабек Маматов, Ринат Серазитдинов.

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Андрей Цапенко

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Даврон Иброҳимов.

"Сурхон": 12. Никита Михайлов, 6. Беҳзод Шамсиев (с), 7. Достонбек Турсунов, 10. Суннатулла Абдуллажонов (21. Торнике Дзебниаури, 46), 17. Сарвар Абдуҳамидов, 27. Муҳаммадали Мусахонов, 31. Камронбек Эргашев, 32. Бобуржон Раҳимжонов (8. Ҳумоюн Шербўтаев, 55), 33. Умидбек Қувондиқов (39. Мирмақсуд Мирусмонов, 46), 79. Сантьяго Гарсия (23. Комронбек Юсупов, 55), 91. Аъзамжон Темирхонов (11. Ричард Фрайдей, 67).

Захира: 72. Азизбек Мамасаидов, 13. Азамат Нуруллаев, 18. Беҳруз Ўктамов, 66. Беҳруз Шайдулов.

"Гулистон": 12. Сарвар Хусанов, 5. Озодбек Ражабов, 8. Бунёд Шодиев, 9. Алишер Собиржонов (22. Азимжон Маматқулов, 71), 10. Шоҳназар Норбеков (15. Беҳруз Абдуллаев, 76), 11. Азамат Абдухалилов, 17. Ихтиёр Тошпўлатов (с), 19. Шоҳзодбек Ғофурбеков, 21. Аслбек Умирзоқов, 23. Турдибек Омонов, 29. Улуғбек Шарипов (20. Абдулазиз Неъматов, 84).

Захира: 16. Асадбек Эргашев, 6. Зуҳриддин Ибодуллаев, 7. Муҳаммад Исаев, 14. Исроил Маликов, 24. Бобурбек Ёрбеков, 26. Жавоҳир Неъматуллаев.

Огоҳантиришлар: Беҳзод Шамсиев 89, Аслбек Умирзоқов 89,

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+5. Ўйин тугади! “Гулистон“ чорак финалда!

90+2. “Сурхон“ гол урди, қанот ҳаками офсайд қайд этди

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшилди

89. Огоҳлантиришлар. Шамсиев ва Умирзоқовга

88. Зарба! Мирусмоновнинг зарбаси ноаниқ кетди

84. Ўзгариш. “Гулистон“. Шарипов ўрнига Неъматов тушди

80. ЗАРБАА! Маматқуловнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

76. Ўзгариш. “Гулистон“. Норбеков ўрнига Абдуллаев тушди

75. Зарба! Норбековнинг зарбасидан кейин Михайлов тўпни қайтарди, офсайд ҳам бор экан

71. ЗАРБА! Ҳозиргина тушган Маматқуловнинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди

71. Ўзгариш. "Гулистон". Собиржонов ўрнига Азимжон Маматқулов тушди

67. Ўзгариш. "Сурхон". Темирханов ўрнига Фрайдей тушди

57. Зарба! Ҳозиргина захирадан тушган Камронбек Юсупов қулай вазиятдан ўта ноаниқ зарба берди

55. Ўзгаришлар. "Сурхон". Раҳимжонов ва Гарсия ўрнига Шербўтаев ва Юсупов тушди

51. ГОЛ! Аслбек Умирзоқов 0:1. Чап қанотдан Собиржонов узатган тўпни Умирзоқов боши билан дарвозага йўллади!

46. ЗАРБА! Азамат Абдуҳалиловнинг зарбаси ноаниқ чиқди!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Сурхон". Абдуллажонов ва Қувондиқов ўрнига Мирусмонов ва Дзебниаури тушди

45. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

43. УХХХХ! Ўнг қанотдан Турсунов узатган тўпни Темирханов дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўп Абдуҳамидовнинг бошидан майдонни тарк этди

40. УХХХ! Норбеков аутдан тўпни узатди, Озодбек Ражабов боши билан зарба берди, ноаниқ!

34. ЗАРБА! Ғофурбековнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!

30. “Гулистон“ ташаббусга эга бўлмоқда, кўплаб ҳужумлар айнан “Сурхон“ дарвозаси олдида содир бўлмоқда.

25. ЗАРБА! Чап қанотдан Собиржонов узатган тўпни Норбеков дарвозага йўллади, ноаниқ

18. “Гулистон“да жарима тўпи, ҳаводан узатилган тўпни Норбеков боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

10. Яна “Гулистон”дан ҳужум. Ғофурбековнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

6. “Гулистон”нинг ҳужумини Аслбек Умрзоқов гол билан якунлай олмади. У зарба беришга уриниб кўрди лекин ўхшамади.

1. Ўйинга старт берилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Ўйин бошланишига барча нарса шай.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›