UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  1 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  6 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  11 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  6 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   39 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  4 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11

Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат Янгиликлар

Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат

Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

"А" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида БААни қабул қилади, баҳс "Бунёдкор" стадионида 19:00да старт олади. Шу ўринда бугунги ўйинлар рўйхати билан таништириб ўтамиз.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи

4-тур ўйинлари

15.10.2024

"А" гуруҳи

19:00. Ўзбекистон - БАА

19:00. Қирғиз Республикаси - КХДР

21:00. Эрон - Қатар

"Б" гуруҳи

16:00. Корея Республикаси - Ироқ

21:00. Фаластин - Кувайт

21:00. Иордания - Ўмон

"С" гуруҳи

15:35. Япония - Австралия

17:00. Хитой - Индонезия

23:00. Саудия Арабистони - Баҳрайн

ОФК эълон қилган бу жадвалда ҳар бир тўқнашув ўша ўйин бўлиб ўтадиган мамлакатнинг маҳаллий вақти билан кўрсатилган.


ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 4-туридан олдин гуруҳлардаги ҳолат

"А" гуруҳида Ўзбекистон ва Эрон пешқадам бўлиб туришибди ва иккита тўғридан-тўғри йўлланма учун айнан шу жамоалар асосий давогар. Осиё Кубоги ғолиби Қатар эса бу босқичда омадсиз старт олди. Қўшни Қирғиз Республикаси ҳали очко олмагани ачинарли.


"Б" гуруҳида ҳам бизникидаги каби иккита пешқадам бор: Корея Республикаси ва Ироқ. Қизиғи, бугун айнан шу жамоалар ўзаро тўқнаш келишади ва ким якка пешқадамга айланишини аниқлаб олишади ёки биргаликда жадвални бошқаришда давом этишади. Иордания эса ҳали яна қўша олади, назаримда.


"С" гуруҳида Япониянинг статистикаси даҳшатли. Японлар 3 ўйинда ҳали бирорта гол ўтказиб юборишмади ва 14та гол уришди. Табиийки, учта ғалаба. Кунчиқар юрт футболчилари йўлидан чиққан рақибни ямламай ютмоқда. Саудия Арабистони эса Манчини қўл остида пастга шўнғишда давом этмоқда: 3 ўйинда 4 очко. Бу гуруҳда қатор футболчиларни маҳаллийлаштираётган ва кореялик машҳур мутахассис Шин Таэ Йонг бошқараётган Индонезия кўпчиликка сюрприз бўлиши тайин. Хитой эса ҳали умуман очко олмади.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика