

Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ОФК Юридик қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, яна 5 нафар ҳамюртимиз Конфедерациянинг турли қўмиталари аъзолигига қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ОФК Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича аъзолигига сайланиб, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.



