

26 ёшли ярим ҳимоячига Суперлиганинг икки вакили ОКМК ва "Сўғдиёна"дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Шунингдек, Бозоров "Насаф"нинг шартномани узайтириш борасидаги иккита таклифини рад қилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ойбек Бозоров ортда қолган мавсум Суперлига, Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛда жами 39 та учрашувда майдонга тушди. Бу беллашувларга у ўз ҳисобига 4 та гол ва 6 та ассистни ёздириб қўйди.



