"Насаф" Ойбек Бозоров билан шартнома муддатини узайтирди

Оқил Абдубарноев
14 дек 2023, 20:16
“Насаф” футбол клуби ярим ҳимоячи Ойбек Бозоров билан шартнома муддатини узайтирди.

Ойбек 2024 йил охиригача қаршиликлар шарафини ҳимоя қилади. 

Аввалроқ футболчига ОКМК ва "Сўғдиёна" қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Насаф" ФК матбуот хизмати