Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди
24 янв 21:09
Янгиликлар
Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди
Ярим ҳимоячи Ойбек Бозоров "Насаф"даги фаолиятини давом эттиради.
Клуб матбуот хизмати футболчи билан шартнома яна бир йилга узайтирилганлигини маълум қилди.
"Жамоамизнинг энг муҳим фигураларидан бири Ойбек Бозоров ҳам шартномасини узайтирди!
Янги мавсумда янги мақсадлар сари дадил одимлаётган жамоамизнинг бир бўлаги сифатида иштирок этишига тилакдошмиз!", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" бунга қадар Акмал Мозговой, Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев, Жавоҳир Сиддиқов ҳамда Шуҳрат Муҳаммадиев каби футболчилар билан ҳам шартномалар узайтирилганлигини эълон қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар