

"Қийин учрашув гувоҳига айландик. "Пахтакор" билан ўйинлар ҳеч қачон осон ўтмаган. Бундай ўйинларда битта вазият ҳамма нарсани ҳал қилади. Нима ҳам дердим, ўйин ўтди, биз эса олдинга қарашимиз керак. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда ғалабани ўзимизники қиламиз.
Биринчи давра якунланишига 3 та тур қолди. Танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз",- дейди Йован Жокич.
Маълумот учун, "Навбаҳор" кейинги турни 20 июнь куни ўз майдонида "Қизилқум"га қарши ўтказади.



