

"Мундиалдан олдинги сўнгги йиғин. ЖЧдан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашувларини ўтказамиз. Иккита учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Эсласангиз, ЖЧ саралашидан олдин ҳам терма жамоа яхши натижалар қайд этган эди. Энди тўрт йилликнинг энг йирик мусобақасидан аввалги баҳсларда ғалабага эришишни кўзлаяпмиз. Мундиалга яхши "дух" билан боришни истаймиз", - дея фикр билдирди Отабек Шукуров.
- Абдумажидов ва Каримов каби ёш футболчилар терма жамоага қандай фойда келтириши мумкин? Ўзингиз ҳам ўз вақтида ёш йигитча бўлиб терма жамоага келгансиз...
- Бир неча кун аввал мураббийлар штаби билан шу ҳақда гаплашдик. Ёшлар бизга ёрдам беради. Терма жамоада ҳар бир футболчининг ўрни муҳим. Биз ҳам ўз вақтимизда ёш бўлганмиз ва катталар ўз вақтида бизга ёрдам берган. Бу жуда ҳам муҳим. Ёш футболчилар терма жамоага енгилроқ қўшилиб кетса, келажакда биздан ҳам яхшироқ бўлишига тилакдошмиз. ЖЧ саралашидан олдин Файзуллаев ва Ҳусанов терма жамоага қўшилган эди. Катанецдан Ҳусановни асосий таркибга қўшишни илтимос қилганмиз. Ҳозирги натижани эса ўзингиз кўриб турибсиз.
- МТЖнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб ушбу мусобақада қандай вазифалар қўйилди?
- Жароҳатланган футболчиларга яратган эгам шифо берсин. Спортда жароҳат ҳар доим ёнма-ён юради. Уларнинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар топилади, деган умиддаман. Ушбу мусобақа ҳам ўта муҳим. Мухлисларимиз кўз олдида ўйнаймиз. ЖЧдан олдин барчанинг эътибори бизга қаратилган. Жаҳон чемпионатига яхши тайёрланиб олишимиз керак.




