

"Машғулотларда кўпроқ жисмоний ва тактик жиҳатлар устида иш олиб боряпмиз", - деди Акмал Мозговой.
- Фабио Каннаваро жисмоний ҳолатимиз яхши эмас деб айтиб ўтди. Сизнинг айни дамдаги жисмоний ҳолатингиз қандай?
- Каннаваро тажрибали мутахассис. У нима ҳақида гапираётганини билади. Унинг фикри тўғри, деб ўйлайман. Машғулотларимиз ҳам жисмоний жиҳат устида кўпроқ ишлашга йўналтирилган.
- Мундиалдаги терма жамоамизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Максимал ҳаракат қиламиз. 100% эмас, 200%.
- Дастлабки ўйинимизни Мехикода ўтказамиз. Мехико шаҳри 2200 метр баландликда жойлашган ва жуда нам иқлимга эга экан. Ушбу жиҳатларга ҳам тайёргарлик кўряпсизларми?
- Муаммо бўлмайди, деб ўйлайман. Мураббийлар штаби барчаси ҳақида қайғ урмоқда. Билмадим, балки борганимиздан сўнг қўшимча кислород орқали нафас олармиз.
- Мундиалда қайси футболчи билан либос алмашишни истайсиз?
- Барча Роналду деб жавоб берса керак.




