UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  3 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  3 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  4 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  17 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  6 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0

Осиё чемпиони бўлган Равшан Ҳайдаровнинг финалдан кейинги фикрлари Янгиликлар

Осиё чемпиони бўлган Равшан Ҳайдаровнинг финалдан кейинги фикрлари

Ўзбекистон U-23 терма жамоасини чемпион қилган Равшан Ҳайдаров Вьетнам билан бўлган финалдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун янги тарих яратдик, бу Ўзбекистон футболи ва мамлакатимиз учун жуда катта ғалабалардан бири. Ушбу соврин келажак учун анчагина фойдали бўлиши аниқ. Бу йигитлар терма жамоамиз келажаги ҳисобланади. Сўнгги йилларда биз совринлар юта олмаётгандик. Бугунги ғалаба жуда муҳим эди.

Финал учрашувида йигитлар бор кучлари билан ўйнашди. Жуда оғир ўтган баҳсда футболчилар борларини беришди. Ушбу мусобақада кўрсатган ўйинимиз туфайли бугунги совринга ҳақли эдик. Бу телевизор орқали ўйинни томоша қилган оилаларимиз, дўстларимиз ва бутун ўзбек халқининг ғалабаси!

Ушбу жамоани икки йилдан ортиқроқ вақт давомида биламан. Кўплаб йигитлар Янги Зеландиядаги U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб келишган. Уларда тажриба бор. Йигитларни ушбу мусобақада ғолиб бўлишларига ишонтира олдим. Ҳар куни уларни буни айтиб бордим.

Вьетнам жуда яхши жамоа, кучли ҳимояга эга. Ушбу мусобақада улар ажойиб футбол кўрсатишди. Биз рақибни ўрганиб чиқдик ва финалда шунга монанд ўйнадик. Вьетнамни ҳурмат қиламиз, уларни ажойиб келажак кутмоқда. Ушбу терма жамоада кучли авлод етишиб чиқди", - дейди Осиё чемпиони Равшан Ҳайдаров ОФК расмий сайтига.

Рейтинг: +158   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика