

“Оқ-тепа” базасида ўтказилган семинарни тажрибали ҳакам Владислав Цейтлин олиб борди. Футболчи ва мураббийларга ўйин қоидаларидаги ўзгаришлар ҳамда учрашув давомида юзага келадиган ҳолатлар видео лавҳалар орқали тушунтирилди. Савол-жавобларга айланиб кетган семинар анча фойдали бўлди дейиш мумкин. Шу тариқа янги мавсум олдидан жамоамиз аъзолари ўйин қоидаларидаги ўзгаришлар билан танишиб олишди.



