UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  12 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  8 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1

"Оқ-тепа". Футболчиларимиздан иродали ғалаба Янгиликлар

"Оқ-тепа". Футболчиларимиздан иродали ғалаба

Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этаётган "Оқ-тепа" 6-турда ажойиб ғалабани қўлга киритди.

"Автомобилчи" меҳмони бўлган жамоамиз биринчи бўлимдан кейин 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраётган эди. Танаффусда бош мураббий Ярослав Крушелницкийдан керакли кўрсатмаларни олган футболчиларимиз иккинчи бўлимда иродаларини намойиш қилишди ва мезбонлар дарвозасини оз эмас, кўп эмас нақд 6 (!) марта ишғол қилди. Натижада йирик ҳисобдаги мағлубият йирик ҳисобдаги ғалабага айланди ва жамоамизнинг ғалабали юриши давом этади.

"Оқ-тепа" Тошкент шаҳар чемпионатининг 7-турида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Мазкур ўйин 22-23 майга белгиланган.


ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ

АВТОМОБИЛЧИ - ОҚ-ТЕПА - 3:6 (3:0)

18 май. Қибрай. "Ўнқўрғон" стадиони.

Бош ҳакам: Дмитрий Клепиков.

"Оқ-тепа": Рустам Дадабоев (Михаил Каплан), Жаҳонгир Исмоилов, Сергей Уваров, Ислом Ортиқов, Зикрилло Омонов, Исломжон Йўлдошев, Шоҳруҳ Гулмуродов (Илҳом Абдиев),Иззатилла Тўлқунов (Абдувоҳид Абдукаримов), Ирисдавлат Ҳакимов, Бекзод Идиев (Бахтиёр Ҳаитов), Лазизхон Ашрафхонов (Мирон Богомолов).

Голлар: Сергей Уваров (3та), Илҳом Абдиев (2та), Бахтиёр Ҳаитов.


"Оқ-тепа" ФК матбуот хизмати


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика