UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43"Челси" "Ренн" ҳимоячиси билан шахсий шартнома бўйича келишди – Романо  0 10:15Иньеста Африканинг топ терма жамоаси мураббийлар штабига кириши мумкин  0 09:47Хаби Алонсо "Реал"дан кетгандан кейин қайси клубда ишини давом эттириши мумкинлиги маълум бўлди  4 09:31Флик "Барселона"нинг "Реал Сосьедад"га мағлубиятини изоҳлади  5 09:04Sofascore.БААдаги "Ўзбек дерби"сида Шукуров ва Ғаниев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:42Акаки Шулая ўзига янги жамоа топди  0 08:20Африка Миллатлар Кубоги. Мусобақанинг энг яхшилари аниқланди  1 07:51"Барселона" собиқ футболчиси Қозоғистоннинг "Актобе" клубига ўтди  6 07:25Марокаш бош мураббийи – Сенегалга қарши можароли ўйин ҳақида: "Африка футболи кўриниши жуда шармандали бўлди"  9 03:45Саудия Арабистони чемпионати. Сенсация қайд этилмади, "Ал Қодисия", "Ал Таавун" ва "Ал Ҳилол" ғалабага эришди  0 03:24Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди  114 03:20А Серия. "Рома" ва "Милан"да ғалаба  3 03:00Африка кубоги. Сенегал экстра таймлардан сўнг Марокашни енгиб, бош совринга эга чиқди, Диас 90+24 дақиқада пенальтидан гол ура олмади  37 02:44Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 январдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади  2 00:13АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида "Эвертон"га мағлуб бўлди ва иккинчи ўринга чиқиб олиш имкониятини бой берди  6

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди

5-10 декабрь кунлари Жиззах вилоятида футзал бўйича Ўзбекистон олий лигасининг 6-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

6-турда жамоалар 18 та учрашув ўтказишди. Мазкур учрашувларда дарвозаларга 120 та гол киритилди. Ўртача ҳар битта учрашувда мухлислар 6,66 тадан гол кўришди. Сермаҳсуллик борасида бу тур 5-турга яқинроқ, аммо аввалгиларига қараганда бироз пастроқ бўлди. Қиёслаш учун энг сермаҳсули бўлган 4-турда ишқибозлар ҳар битта ўйинда ўртача 7,25 тадан гол кўришганди.


6-турда бирйўла тўртта жамоа – “БМБ ПФC”, ОКМК, “Насаф” ҳамда “Локомотив” юз фоизлик натижа билан тугатди: учта ўйин, учта ғалаба.


6-турда тўртта жамоа – “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Сурхон” ҳамда “Қизилқум” биронта ҳам очко жамғара олишмади – учта ўйин, учта мағлубият.


Турнинг энг сермаҳсул жамоаси – “Насаф” бўлди – 21 та гол. Кейинги кўрсаткичлар БМБ ҳамда “Локомотив” га тегишли бўлди – 16 тадан гол;


Турда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа “Сурхон” бўлди – 21 та гол. “Қизилқум” ҳамда “Бунёдкор” посбонлари ўз дарвозаларидан 14 тадан тўп олиб чиқишди;


Турда энг кам гол ўтказган жамоалар –  БМБ ва “Локомотив” бўлишди – 5 тадан. ОКМК эса ўз дарвозасидан 6 та тўп  олиб чиқди;


Энг кам гол урган жамоа – “Қизилқум” бўлди – 4 та гол;


Энг йирик ҳисоблар “БМБ ПФC” – “Сурхон” – 9:3, “Насаф” – “Бунёдкор” – 7:2, “Насаф” – “Оил Стар” – 7:3, “Насаф” – “Максам-Чирчиқ” – 7:3  учрашувларида қайд этилди;


Энг сермаҳсул ўйинлар: “БМБ ПФC” – “Сурхон” – 9:3, “Сурхон” – “Локомотив” – 4:7;


Энг кам гол урилган ўйин: ОКМК – “Нефтчи” – 1:0;



Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 дек 11:27:15
Tigr
Ҳурматли админлар сарлавҳа нотўғри кетган. 6-турида (олтинчи дегани) бу дегани 1та турда 120 та гол урилди дегани. аслида 6та турда деб ёзиш керак.
-1   
11 дек 11:51:00
JUVE & LIV
Tigr фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳурматли админлар сарлавҳа нотўғри кетган. 6-турида (олтинчи дегани) бу дегани 1та турда 120 та гол урилди дегани. аслида 6та турда деб ёзиш керак.
Мен шундай тушундим
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика