Opta талқинига кўра "Арсенал" — АПЛ-2026/27 фаворити

16 авг 2026, 10:05
Opta статистик хизмати 2026/27 йилги мавсумда Англия Премьер-лигаси (АПЛ) жамоаларининг чемпионлик эҳтимолини ҳисоблаб чиқди.

Амалдаги лига чемпиони "Арсенал" фаворит ҳисобланади. "Канонирлар"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 38 фоизга баҳоланмоқда.

Шунингдек, соврин учун асосий даъвогарлар кучли учлигига "Манчестер Сити" (20,5%) ва "Ливерпуль" (9,2%) киритилган.

АПЛда 2026/27 йилги мавсум 21 август куни "Арсенал" ва "Ковентри Сити" ўртасидаги ўйин билан бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta