

“Биз бундан ҳам кўпроғини амалга оширишни истаймиз. Таркибни кучайтириш ҳамда жамоага янада кўпроқ сифат олиб кириш учун ҳар гал имконият туғилганда, бундан фойдаланишимиз шарт. Биз буни фаол тарзда амалга оширишга уриняпмиз. Биз ҳаракат қилишда давом этамиз”, – деди Артета.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Арсенал” “Ньюкасл Юнайтед”дан ярим ҳимоячи Бруно Гимараэс, “Брюгге”дан вингер Христос Цолис, “Лидс Юнайтед” дарвозабони Иллан Мелье билан шартнома имзолади, шунингдек, ҳимоячи Пьеро Инкапьенинг тўлиқ трансфер ҳуқуқини “Байер”дан сотиб олди. ОАВ маълумотларига кўра, лондонликлар янги ўйинчилар хариди учун 176,5 миллион евро сарфлашган.



