"Тоттенхэм" "Ливерпуль" футболчиси билан шартномани келишиб олди

16 авг 2026, 11:00
"Тоттенхэм" "Ливерпуль" ҳужумчиси Коди Гакпони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар беради.

"Шпорлар" 28 ёшли вингер билан беш йиллик шартнома шартларини келишиб олишди. Нидерландиялик футболчи лондонликлар бош мураббийи Роберто Де Дзербининг асосий нишони ҳисобланади.

Энди "Тоттенхэм" "Ливерпуль" билан трансфер суммасини келишиб олиш устида фаол иш олиб бормоқда. Нидерландиялик футболчининг трансфер нархи 70-80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/NicoSchira