UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Горецка "Бавария"дан кетадими?  0 21:13Веско Стешевич: "Бугун биз яхшироқ ўйнадик, аммо бу ғалабани кафолатламайди"  0 20:57А Серия. Шомуродов қайтди ва "Кальяри" ўзининг олти ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди  9 20:31АПЛ. “Манчестер Сити” — “Манчестер Юнайтед” 0:1 (Матнли трансляция)  31 20:06Ана холос! Жамал Мусиала "Бавария" билан шартномани узайтиришдан бош тортди  9 19:41AS: "Реал" Ла Лига "Барселона"ни чемпионлик пойгасига қайтаришга уринмоқда деб ҳисобламоқда  21 19:32"Манчестер Сити" — "Манчестер Юнайтед". Холанд, Де Брюйне ва Каземиро асосий таркибда  32 19:20Ўзбекистон Суперлигаси. "Локомотив" - "Металлург" учрашувида тўртта гол урилди  20 19:13"Атлетико" — "Бетис". Депай ва Мората асосий таркибда  1 18:56Жоржина Родригес Роналдунинг фаолиятини қачон якунлаши ҳақида гапирди  9 18:33Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги U-20да Хитой Тайпейига имкониятни бой берди  2 18:22"Ливерпуль" португалиялик мураббийни олиб келадими?  3 18:05"Эмполи" — "Кальяри". Таркиблар маълум!  3 17:58Александр Хомяков: "Стандарт вазиятларни ҳисобга олмаганда рақиб дарвозаси олдида деярли вазият яратмадик"  0 17:54Қосимов: "Дуранг ҳақли натижа бўлди"  4

Онананинг МЮдаги муаммолари: ЧЛдаги муваффақиятсизлик, АПЛдаги ёрқин ўйин (мутолаа учун) Янгиликлар

Онананинг МЮдаги муаммолари: ЧЛдаги муваффақиятсизлик, АПЛдаги ёрқин ўйин (мутолаа учун)

Камерунликнинг "Олд Траффорд"даги ғалати фаолияти ҳақида гаплашамиз.

Андре Онана ўтган ёз "Манчестер Юнайтед"нинг учинчи энг қиммат трансфери бўлди. МЮ 27 ёшли дарвозабон учун "Интер"га 50 млн евро тўлади. Давид Де Хеа ўтган мавсум якунларига кўра Премьер-лиганинг энг яхши дарвозабони номига лойиқ кўрилди, аммо барибир бош мураббий Эрик тен Хагга тўғри келмади. Мутахассис оёқ билан яхши ўйнайдиган дарвозабонни хоҳлади ва камерунлик билан шартнома имзолашни талаб қилди. У эса ўзини "Интер"да ёмон кўрсатмаганди.

Онана ўтган мавсум вақти-вақти билан ўз ўрнини Самир Хандановичга бўшатиб берган ҳолда А Серияда 24та ўйинда иштирок этди. Дарвозабоннинг "қуруқ" сериялари сони унча юқори эмасди – 33,3%. Шу билан бирга, футболчи жамоасига Чемпионлар лигаси финалига қадар боришга ёрдам берди. Камерунлик ЧЛ доирасидаги барча 13 ўйинда ҳаракат қилди, улардан саккизтасида эса дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. У "Милан"га қарши ҳар икки ярим финал ўйинида тўп ўтказмади ва плей-оффда "Порту"га қарши ўйинларда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Аммо, бу Чемпионлар лигасида умуман бошқа ўйинчидек тасаввур уйғотмоқда.



Онана ЧЛда жуда ёмон иштирок этмоқда. Олдинги ўзига ишончдан асар ҳам қолмаган. МЮ Чемпионлар лигасидаги 5та ўйинда 14та тўп ўтказиб юборди. Ундан кўпроқ фақатгина "Антверпен" ўтказган. Шу билан бирга, "Юнайтед"нинг гуруҳи унчалик қийин эмасди. "Бавария" аввалдан фаворит эди, аммо манкунианлар ўзлари учун 2-ўринни анча олдин банд қилишлари керак эди. Аммо, улар сўнгги, аниқроғи 4-ўринда жойлашишган ва эндиликда ҳаммаси ҳам уларга боғлиқмас. Тен Хаг жамоаси гуруҳдан чиқиш учун мюнхенликларни енгиши ва "Копенгаген" – "Галатасарой" ўйинидаги дурангга умид қилишлари керак.

ЧЛдаги ўтказиб юборилган барча голларда ҳам Онананинг айби йўқ, аммо у муҳим паллаларда "қовун туширди". Гап ҳамма таҳлил қилган "Галатасарой"га қарши ўйин ҳақида кетмоқда. МЮ дарвозабони Хаким Зиешнинг зарбаларидан сўнг "шерлар"нинг ўйинга қайтишига ёрдам берди. Баҳс дуранг билан якунланди – 3:3. Эътиборга молик жиҳати шуки "Юнайтед" Чемпионлар лигасидаги фақат битта ўйинда тўп ўтказмади ("Копенгаген"га қарши минимал ғалаба). МЮ қолган тўртта баҳсда камида 3та тўп ўтказди.

Онана ЧЛда 2018 йилдан бери голга олиб келган 7та хатога йўл қўйди – бу дарвозабонлар ичида бу даврдаги энг ёмон кўрсаткич. Иккинчи ўринда анча пастроқда "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер кетмоқда, у 5 йил ичида 3та голга олиб келадиган хато қилган. Камерунлик жорий Чемпионлар лигасида xG (expected goals) бўйича 11-12та гол ўтказиши керак эди. Аммо, у ўз дарвозасидан 14та тўп олиб чиққан, бу эса кутилган натижадан 2-3тага кўп. XG бўйича "Антверпен" дарвозабони Жан Бютенинг натижалари энг ёмон (-3,59 гол).



Шу билан биргаликда Онана Премьер-лигада бошқача ўйнайди. У кўп ҳолатларда жамоасини қутқаради. МЮ АПЛда ҳозирда 17та гол ўтказди ("Ман Сити"дан 1тага кўп) – бу лигадаги бешинчи натижа. Жадвалда юқорироқда жойлашган "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" кўпроқ ўтказишган. Бундан ташқари, камерунлик сэйвлар сони (54) бўйича Премьер-Лиганинг энг яхши дарвозабонлари учлигига киради. Ундан кўпроқ сэйвлар фақатгина Бернд Лено ("Фулхэм", 60) ва Уэсли Фодерингем ("Шеффилд Юнайтед", 67)га тегишли.

У шунингдек "қуруқ" ўйинлар (5) бўйича АПЛдаги энг яхши уч дарвозабондан биридир. Ундан кўпроқ "қуруқ" ўйинлар фақатгина "Ньюкасл"дан Ник Поупда (6). Барчаси камерунликнинг Англиядаги ишлари Европа ареналаридан кўра яхшироқ кетаётганини кўрсатмоқда. Онана Премьер-лигада ўйин давомида ўртача 0,28та голга йўл қўймайди. Бу АПЛда Нето ("Борнмут", 0,32) ва Томас Камински ("Лутон", 0,48)дан кейинги учинчи кўрсаткич. МЮ посбони барча муҳим кўрсаткичлар бўйича Премьер-лигада энг яхшилар орасида. Шу билан бирга, у Чемпионлар лигасида энг ёмонлардан. Футболчининг етарлича тажрибаси борлигини ҳисобга олганда ғалати ҳолат.

Онананинг АПЛ ва ЧЛдаги статистикаси – умуман турли нарсалар. Дарвозабон Англияда бир ўйинда ўртача 1,23та гол, Европада эса 2,8та ўтказиб юборади. У Премьер-лигада 90 дақиқада 0,28та голни бартараф қилади, Чемпионлар лигасида эса бу кўрсаткич минус (-0,48). Сэйвлар сони бўйича устунлик ҳам АПЛ томонида (3,92/3,60). Яна бир кўрсаткич бор. Онана Премьер-лигада ҳали бирор марта голга олиб келадиган хато қилмади. У бу кўрсаткич бўйича АПЛдаги энг зўри. Камерунлик шу билан бирга ЧЛ доирасида ўйинда ўртача 0,8та голли хато қилган ҳолда энг ёмонларидандир.



Футболчининг "Олд Траффорд"даги фаолияти ҳозирча жуда ностабил кетмоқда. Онана "Интер"да Чемпионлар лигаси учун жамоанинг таянч бўлганди. Бу эса МЮ у билан шартнома имзолашининг сабабларидан эди. Ишончли дарвозабонга эга бўлиш ЧЛдаги муваффақият учун жуда муҳим, аммо дарвозабон учун ҳам, жамоа учун ҳам еврокубоклардаги ишлар ёмон кетмоқда. АПЛда дарвозабонга жамоа панд бермоқда, Чемпионлар лигасида эса акси. Манкунианларда ҳалигача бирор бир чизиқда баланс йўқ. Дарвозабоннинг ўзига бўлган ишончини нимадир тўлдириши мумкин эди, аммо камерунлик турли мусобақаларда умуман турлича кўринмоқда ва шу сабаб танқидларга учрамоқда.

Ҳеч нарсага қарамай Онана тен Хаг учун биринчи рақам ҳисобланади. Гап фақат мутахассиснинг гапларида эмас. Нидерландиялик ўтган ёзда "Фенербахче"дан 5 млн евро эвазига харид қилинган туркиялик дарвозабон Алтай Байиндирга умуман ишонмайдиганга ўхшайди. Тен Хаг жорий мавсум иккинчи дарвозабонни умуман, ҳатто Лига кубогида ҳам майдонга туширмади. Балки вазият Онана Африка кубогига борганда ўзгарар, аммо камерунликнинг асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши қийин масала. МЮ устози ўзи олдин ишлаган ўйинчиларга жуда ҳам ишонмоқда ва бу рақобатда унчалик яхши кўринмаслиги мумкин. Аммо, футболда барчаси тез рўй беради. Битта ўйин вазиятни ўзгартириш учун етарли бўлиши мумкин.


P.S. - мақолада МЮ - "Челси" ўйинига қадар бўлган статистикалар келтирилган.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
07 дек 20:39:45
Razezd
Музаффар Махмудов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Боллар, кечаги Челси билан ўйинни қандай повтор кўрса бўлади
YouTubeda bo'lsa kerak.
   
07 дек 19:39:41
Музаффар Махмудов
Боллар, кечаги Челси билан ўйинни қандай повтор кўрса бўлади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика