UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  1 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  5

Ўн уч медал жаранглайди тилларда (шеър) Янгиликлар

Ўн уч медал жаранглайди тилларда (шеър)

Кеча Рио-де-Жанейродаги XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари якунланди.

Ўзбекистон спортчилари ушбу олимпия ўйинларида 4та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза медалини қўлга киритишди. Жами 13та медал олган терма жамоамиз Олимпиадани 21-ўринда якунлади.

Барча Олимпиада совриндорларига бағишланади

Ўзбегимнинг эр ўғлони сизларсиз
Рио, Рио бўлармиди сизларсиз
Ўзбекистон нуфузини кўтарган
Шунча медал олармиди сизларсиз!

Боксда ҳамки тенгсиз бўлиб дунёда,
Тош кўтариб рекорд қўйдинг Риода
Агар сиздай ўғлонларим бўлмаса
Олтин, кумуш, бронзалар қаёқда.

Ўзларидан юрт шаънин қўйиб ортиқ
Чидадилар сезса ҳам канча оғриқ
Ўзбегимда сиздай мардлар кўпайсин
Қилаверсин медаллар юртга тортиқ.

Муборакдир-муборак сизга нишон
Ҳар бирингиз бўлдингизлар қаҳрамон
Таъзимдаман сизга бошим эгаман
Айладинглар юртим дунёга достон.

Ўн уч инсон, ўн уч тақдир дилларда
Ўн уч тарих изи бордир йилларда.
Қанча заҳмат, қанча меҳнат ортдадир
Ўн уч медал жаранглайди тилларда


"Навбаҳор" клуби фахрий мухлислари
Рустамжон ака ва Асқар ака

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика