Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди

Alisher Ostonov
9 ноя 2025
Саудия Арабистони Про лигаси 8-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Анжело 47-дақиқада гол уриб, "Ал Насср"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мезбонлар ўйинчиси Лусиано Родригес 56-дақиқада майдондан четлатилди. Бироз ўтиб, аниқроғи 65-дақиқада "Ал Насср" пенальти ишлади ва уни Роналду аниқ ижро этди. 84-дақиқада Аҳмад Абду кутилмаганда мезбонлар ҳисобига битта тўп ёзиб қўйди. Аммо, Жоау Феликс 86-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди.


8 ноя 2025, 18:50
NEOM SC — Al Nassr
1 – 3
Тугади



Мезбонлар ўйинчиси Абдулазиз Ал Отман 13-дақиқада ҳисобни очди. Меҳмонлар сафида эса ярим ҳимоячи Жоржо Вейналдум 86-дақиқада пенальтини аниқ ижро этди.

8 ноя 2025, 19:45
Al Shabab — Al Ettifaq
1 – 1
Тугади




Риёд Маҳрезнинг 55-дақиқада урган голи ўйин тақдирини ҳал қилди.


8 ноя 2025, 22:30
Al Ittihad — Al Ahli
0 – 1
Тугади




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia