"Олтин тўп" соҳиби вафот этди
09 июл 2023 15:11
Янгиликлар
Мирамонтес бугун 88 ёшида оламдан ўтди. У футболчилик фаолияти давомида "Депортиво", "Эспанья Индастриал", "Барселона", "Интер" ва "Сампдория" каби жамоалар таркибида ўйнаган.
"Барселона" билан биргаликда Луис икки мартадан Испания чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган. "Интер" таркибида эса уч марта Ярмарка кубогида ғолиб бўлган, шунингдек, икки мратадан Европа чемпионлари кубоги ва қитъалараро кубокка эга чиққан. Испания термаси билан биргаликда 1964 йилда Европа чемпиони бўлган.
1960 йили у Ференц Пушкаш ҳамда Уве Зеелерни ортда қолдирган ҳолда "Олтин тўп"ни қўлга киритган ва шу орқали "Барселона" тарихидаги илк "Олтин тўп" соҳиби бўлган.
Мураббийлик фаолияти давомида Луис уч марта "Интер"ни бошқарган, шунингдек, "Сампдория", СПАЛ, "Комо", "Депортиво", Испания U21 терма жамоаси, Испании терма жамоаси ва "Альбасете" каби клубларни бошқарган.
Фикрлар