UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  2 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  1 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  1 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  4 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  10 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0

Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди Янгиликлар

Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган Рубен Аморимнинг истеъфоси ҳақида фикр билдирди.

Манкунианликлар ўз қарорини 5 январь, душанба куни эълон қилишди.

"Ҳа, [мураббийларга] тобора камроқ вақт берилаётгани ҳақиқат. Энцо [Мареска] билан ҳам худди шундай бўлган эди. Энцо сингари, у [Аморим] ҳам юқори малакали мураббий. Бу қарор қўшниларимиз томонидан қабул қилинди ва мен унга келажакда энг яхши тилакларни билдираман.

Англия, Испания ва ерманияда вазиятлар жуда ўхшаш. Менимча, мураббий ўйинларда ғалаба қозонмаса, хавфсиз бўладиган мамлакат йўқ. Одатда, натижага эришилмаса, ўтмиш ёки бугуннинг аҳамияти қолмайди.

Сени ғояларингни баҳолаб ишга олишади ва натижаларингга қараб ишдан бўшатишади. Баъзида жараён ва вақт талаб этилади. "Юнайтед" ўз майдонида учта ўйинда ғалаба қозона олмади - 70 дақиқа давомида майдонда 10 кишидан иборат бўлган "Эвертон"га, "Борнмут" ва "Вулверҳэмптон"га қарши. Улар "Арсенал"га яқин бўлиши мумкин эди, очколар фарқи жуда оз. Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед"да ҳозир бизникига ўхшаб кўп ўйинчилар сафда йўқ. Футболчилар Африка Кубогида иштирок этаётганда ва муҳим ўйинчилар сафда бўлмаганда бу жуда қийин," - дея Гвардиоланинг сўзларини Manchester Evening News келтиради.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
07 янв 04:35:41
Beckham
Amorimning durrakligini qogʻozga oʻrab aytibdi.
-1   
07 янв 05:11:09
1 1
ермания қайерда экан админлар?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика