

Альфредо Мартинеснинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонининг "Ал Қодисия" жамоаси испаниялик хавбек учун "Барселона"га 60 миллион евро таклиф қилиб, трансфер бозорини ларзага солишга тайёр эди.
Саудия арабистониликлар футболчига йиллик маоши 9,5 миллион евро бўлган таклиф билан чиқди, бу унинг Каталония пойтахтидаги ҳозирги маошидан анча юқори. Бироқ жозибали рақамларга қарамай, Ольмо бу таклифни қатъиян рад қилди.
Испаниялик ярим ҳимоячи жорий мавсум "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 39 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли пас узатди.



