Дани Ольмо "Атлетико"дан учралган мағлубият ҳақида: "Баҳсли вазиятлар кўп бўлди, биздан ғалабани тортиб олишди"

Aslanov Jasurbek
15 апр 2026, 13:09
"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши кечган баҳсдан (2:1, умумий ҳисоб 2:3) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Испаниялик футболчи ҳакам Клеман Тюрпеннинг қарорларига тўхталиб ўтди.

"Биз натижадан норозимиз, мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди. Шунга тайёр эдикки, бизга ҳеч ким ғалабани шунчаки совға қилмайди, аксинча, бор нарсамизни ҳам тортиб олишади. Бу биз учун катта тажриба бўлди. Жамоамиз жуда ёш ва биз меҳнат қилишда давом этамиз.

"Атлетико" яхши ўйнади ва ўз прессинги билан бизга қандай муаммо туғдиришни биларди. Биз эса бунга бироз кечроқ реакция билдирдик.

Ўйинда баҳсли вазиятлар етарлича бўлди — пенальти белгиланмаган вазият ва Эрик Гарсиянинг четлатилиши. Гарсия сўнгги умид фолини ишлатган деб топилди, ваҳоланки Кунде Серлотга яқин масофада эди.

Иккинчи йилдирки, биз ўхшаш тарзда мусобақани тарк этмоқдамиз. Лекин лойиҳамиз муваффақиятли экани аниқ ва биз буни исботладик", — деди Ольмо.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" жавоб учрашувида ғалаба қозонганига қарамай, икки ўйин натижасига кўра ярим финалга чиқа олмади. "Атлетико" эса энди финал йўлланмаси учун "Арсенал" — "Спортинг" жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport