Олий лигада 10-тур якунлари
15 май 2017 15:24
Янгиликлар
Олий лигада 10-тур якунлари
Дастлаб 10-тур натижаларини ёдга олсак:
12 май (жума)
"Металлург" - "Сўғдиёна" 3:1
"Пахтакор" - "Бухоро" 2:1
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 1:1
"Нефтчи" - "Обод" 1:0
"Шўртан" - "Бунёдкор" 1:0
13 май (шанба)
"Машъал" - "Олмалиқ" 0:0
"Локомотив" - "Қизилқум" 2:0
"Динамо" - "Насаф" 1:1

Турнинг муҳим воқеалари:
- Бу турда дарвозаларга жами 15та тўп киритилди: 11та мезбонлар, 4та меҳмонлар. Битта учрашувда дарвозаларга умуман гол урилмади: "Машъал" - "Олмалиқ" 0:0. Бундан ташқари, тўртта ўйинда меҳмонлар гол ура олишмади. Булар - "Обод", "Бунёдкор", "Олмалиқ" ва "Қизилқум" футболчилари.
- 10-турда икки футболчи пенальтидан фойдалана олмади: "Машъал" ҳимоячиси Сардор Раҳмонов билан "Қизилқум" етакчиси Илҳом Юнусов.
- Энг кўп гол "Металлург" - "Сўғдиёна" (3:1) ўйинида кузатилди - тўртта.
- Бу турда ҳеч бир футболчи дубл ёки хет-трик қайд этмади.
- Энг кўп сариқ карточка иккита баҳсда кузатилди. "Машъал" - "Олмалиқ", "Локомотив" - "Қизилқум" учрашувларида 7 нафардан футболчи огоҳлантирилди.
- "Шўртан" - "Бунёдкор" баҳсида ҳеч бир жамоа футболчисига сариқ карточка кўрсатилмади.
- ПФЛга тақдим этилган қайднома бўйича энг кўп мухлис "Навбаҳор" стадионига ташриф буюрди - 20220 нафар. Энг кам мухлис эса "Нетфич" иштирокидаги баҳсга келди - 758та.
- 10-турда ҳеч ким "қизил" олмади.
Баъзи қизиқарли маълумотлар:
- "Локомотив"нинг кетма-кет мағлубиятсиз серияси 5та ўйинга етди: тўрт ғалаба, бир дуранг.

- "Насаф" сафарда кетма-кет иккинчи марта дуранг ўйнади.
- Уч йиллик танаффусдан сўнг яна "Бунёдкор"га қайтган Миржалол Қосимовнинг дебюти ўхшамади. Жамоа Ғузорда "Шўртан"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.
- "Қизилқум"га пенальтидан тўп киритган "Локо" ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг голлари сони 10тага етди. У тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги Драган Черан ("Насаф") ҳисобида 6та гол бор.
- Кемат-кет икки мағлубиятдан сўнг "Пахтакор" кейинги учта ўйинни ютқазмади ва 7 очко жамғарди.

- "Қизилқум"нинг ғалабасиз серияси қаторасига бешта ўйинга етди: тўрт дуранг ва бир мағлубият.
- Ниҳоят, "Металлург" мавсумдаги иккинчи ғалабасини нишонлади. Жамоа бунгача бешта ўйиндан бери уч очколи бўла олмай келаётганди.
- "Шўртан" бу йил гол ўтказмасдан Тошкентнинг учала грандини ҳам мағлуб этди. "Шўртан" - "Локомотив" 2:0, "Шўртан" - "Пахтакор" 3:0, "Шўртан" - "Бунёдкор" 1:0.
- Айтганча, "Шўртан"нинг "Бунёдкор" устидан ғалаба қозониши кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг рўй берди.

- "Сўғдиёна"нинг сафар ўйинларидаги ғалабасиз серияси давом этмоқда: икки дуранг, тўрт мағлубият.
- Ва ниҳоят, 10-турга келибгина "Нефтчи" ўз майдонидаги илк ғалабасини тантана қилди. Жамоа аутсайдер "Обод"ни зўрға 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

- Сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти "Қўқон-1912"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа жамоанинг мағлубиятсиз серияси 9та ўйинга етди.
- "Машъал" кетма-кет икки ўйиндан бери гол ура олмаяпти. Агар Сардор Раҳмонов пенальтидан тўп киритганида "Олмалиқ" мағлуб этилиши ҳам мумкин эди.

- "Олмалиқ" охирги тўртта учрашувда учинчи марта дуранг ўйнади. Виктор Кумиков Муборакда собиқ жамоасини енга олмади.
- "Обод"нинг ғалабасиз серияси давом этмоқда. Рауф Инилеев шогирдлари кетма-кет еттинчи ўйинда ҳам ғолиб бўла олишмади.
- "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"га ютқазганидан бери уйда иккита ўйин ўтказиб, иккаласида ҳам дуранг ўйнади.
- "Динамо" ўз майдонида "Насаф"ни енга олмади, лекин ютқазиб ҳам қўймади. Жамоа охирги тўрт учрашувда учинчи марта дурангга эришди.

Мухлислар ташрифи (Ўйинлар қайдномасига кўра):
1. "Навбаҳор" - 20220
2. "Динамо" - 10100
3. "Пахтакор" - 5650
4. "Шўртан" - 3221
5. "Машъал" - 2021
6. "Локомотив" - 1155
7. "Металлург" - 1112
8. "Нефтчи" - 758

10-турда гол урган футболчилар:
"Локомотив" - М. Бикмаев (пенальти), Ж. Машарипов.
"Қўқон-1912" - М. Холмуҳамедов (пенальти).
"Насаф" - А. Ғаниев
"Бухоро" - И. Нагаев
"Навбаҳор" - Н. Йованович
"Динамо" - Ж. Азимов
"Машъал" - ҳеч ким
"Пахтакор" - В. Козак, С. Нуруллаев.
"Олмалиқ" - ҳеч ким
"Шўртан" - У. Эшмуродов
"Сўғдиёна" - Ғ. Ўрунов (пенальти).
"Бунёдкор" - ҳеч ким
"Қизилқум" - ҳеч ким
"Нефтчи" - М. Мамазулунов.
"Металлург" - И. Қобилов, Д. Турсунов, Ж. Абдумўминов.
"Обод" - ҳеч ким

10-турда сариқ карточка олган футболчилар:
"Локомотив" - И. Тўхтахўжаев, К. Махарадзе, Д. Туропов, Т. Кападзе, Ж. Машарипов.
"Қўқон-1912" - Д. Гожкович, А. Мерзляков.
"Насаф" - А. Ғаниев, И. Голбан.
"Бухоро" - Э.Исмоилов
"Навбаҳор" - А.Алиев, А.Саматов, А.Турғунбоев, Д. Жабборов.
"Динамо" - Ж. Азимов, А. Сафаров, Ф. Абдусалимов.
"Машъал" - Ш. Шайманов, М. Камолов.
"Пахтакор" - А.Аҳмедов
"Олмалиқ" - Р. Бердимуродов, К. Мурзоев, Д. Жўраев, В. Косминин, Ш. Григалашвили.
"Шўртан" - ҳеч ким
"Сўғдиёна" - И.Тошпўлатов
"Бунёдкор" - ҳеч ким
"Қизилқум" - Э. Бойдуллаев, А. Геворкян.
"Нефтчи" - А. Махситалиев.
"Металлург" - З.Абдуллаев
"Обод" - Н. Хаипов

Олий лига. 11-тур учрашувлари
17 май (чоршанба)
“Бунёдкор” – “Пахтакор”
“Қўқон-1912” – “Локомотив”
18 май (пайшанба)
“Насаф” – “Машъал”
“Олмалиқ” – “Металлург”
“Сўғдиёна” – “Шўртан”
“Бухоро” – “Навбаҳор”
“Обод” – “Динамо”
“Қизилқум” – “Нефтчи”
Х.Холиқов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар