UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Олий лига. "Пахтакор" Бекободда мағлубиятга учради Янгиликлар

Олий лига. "Пахтакор" Бекободда мағлубиятга учради

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган ўйинда "Металлург" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.


Бекободдаги ўйин томонларнинг қарама қарши ҳужумлари билан бошланди. Биринчи зарбани “Пахтакор” ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов амалга оширди. Аммо зарба ишончли чиқмади. 9-дақиқада Мирғиёс Сулаймонов Александр Лобанов ҳушёрлигини синаб кўрди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ўйиннинг 23-дақиқасида ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан Жавоҳир Эсонқуловнинг ошириб берган тўпини Муроджон Тошматов ўткир бурчак остида дарвоза тўрига туширди – 1:0.

25-дақиқада пахтакорчилар жарима зарбасини амалга оширди. Жалолиддин Машарипов тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди. 69-дақиқада жарима зарбасидан оширилган тўпни Ислом Қобилов дарвозага йўллади - 2:0.

16:45 - «Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент) 2:0
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши).
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Гол: Муроджон Тошматов 24, - 1:0 (Жавоҳир Эсонқулов). Ислом Қобилов 69, - 2:0 (Муроджон Тошматов)

 “Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов (70. Жаҳонгир Абдумўминов, 85), 7. Дониёр Одилов (9. Фарҳод Намозов, 86), 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Фаррух Шотурсунов, 13. Жавоҳир Эсонқулов (19. Эргаш Исмоилов, 90+3), 14. Давронбек Каримқулов, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Муроджон Тошматов, 40. Исломжон Қобилов.
Захира: 91. Зафар Сафоев, 5. Жасур Аҳмедов, 23. Шерзод Жалилов, 77. Саиджон Абдужабборов.

“Пахтакор”: 16. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац (48. Тимур Толипов, 77), 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Жамшид Искандаров, 14. Жамшид Болтабоев (17. Акобир Тўраев, 89), 21. (с) Камолиддин Тожиев, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 55. Жасурбек Хакимов (51. Андрей Сидоров, 46).
Захира: 50. Умиджон Хамроев, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 6. Аббос Отахонов, 32. Жасурбек Яхшибоев.

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев (36), Азимжон Аҳмедов (54), Андрей Сидоров (63).

Четлатиш: Анвар Рашидов (“Пахтакор” мураббийи, 64).

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика