

Тошкентдаги "Олимпия" машғулотлар стадионида бугун жамоалар иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.
Ҳар иккала ўйин ҳам 35 дақиқадан иккита тайм форматида ташкил этилди. Бу эса мураббийларга таркибдаги кўплаб футболчиларнинг жисмоний ҳолатини синовдан ўтказиш учун қулай имконият яратди.
Дастлабки ўйинда ОКМК 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Жамоа сафида Фариджон Абдуллаев дастлабки голга муаллифлик қилган бўлса, Нодирбек Абдураззоқов дубль қайд этди.
Иккинчи учрашувда ҳам Суперлига жамоасининг қўли баланд келди: бу сафар Миржалол Қосимов шогирдлари 5:1 ҳисобида устун келишди. “Кончилар” сафида Азиз Холмуродов дубль, шунингдек Сиаваш Ҳақназари, Ҳазратжон Турсунқулов ва Арихиро Сентоку гол урди. “Ғазалкент” сафидаги ягона голга эса Абдураҳмон Абдуллаев муаллифлик қилди.













